Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

163-модда - Давлатнинг пуллари зарб қилинган ёки зарб қилинмаган ҳолдаги олтин ва кумушдан иборатдир. Давлатнинг олтин ва кумушдан бошқа пули бўлиши мумкин эмас. Давлат олтин ва кумуш ўрнига бошқа моддадан пул чиқариши мумкин, шу шарт биланки, давлат хазинасида ўша пул баробарида олтин ва кумуш бўлиши керак. Яъни давлат мис, бронза, қоғоз ёки бошқа моддалардан пул чиқариб, агар бу пулнинг олтин ва кумушдан тўлиқ муқобили бўлса, уни ўз номидан зарб қилиши мумкин.


164-модда - Давлатнинг ўз валютасини айирбошлаши мумкин бўлганидек, бу валюта билан бошқа давлатлар валюталарини ўзаро айирбошлаши ҳам жоиздир. Валюталар жинси турлича бўлса, айирбошлашда бирининг қиймати иккинчисиникидан ортиқча бўлиши мумкин, уларни айирбошлаш қўлдан-қўлга ўтиш шарти билан жоиздир. Насия бўлиши эса дуруст эмас. Валюта жинслари турлича бўлса, айирбошлаш нархини ҳеч бир қайдсиз ўзгартиришга рухсат этилади. Раийятдаги ҳар бир шахс ичкаридан ҳам, ташқаридан ҳам хоҳлаган валютани ва бу валюта эвазига, ҳеч қандай рухсатга муҳтож бўлмаган ҳолда, ҳар қандай валюта ва бошқа буюмларни сотиб олиш ҳуқуқига эга.

 

Таҳлим сиёсати
165-модда - Таълим дастурининг асоси Ислом ақидаси бўлиши шарт. Ўқиш моддалари ва ўқитиш йўллари таълимнинг ушбу асосидан четлашишига йўл қўймайдиган тарзда ишлаб чиқилади.


166-модда - Таълим сиёсати исломий фикр ва исломий туйғуларни шакллантиришдан иборат бўлиб, ўқиш моддаларининг барчаси мана шу сиёсат асосида ишлаб чиқилади.


167-модда - Таълимдан кўзланган ғоя исломий шахсни шакллантириш ва одамларни ҳаётнинг барча соҳаларига тааллуқли бўлган илм ва маорифлар билан бойитишдир. Таълим йўллари мана шу ғояни юзага чиқарадиган равишда белгиланади. Бу ғояга олиб бормайдиган ҳар қандай йўллар ман қилинади.


168-модда - Исломий билимлар ва араб тилига ажратилган ҳафталик дарслар миқдори сон жиҳатидан ҳам, вақт жиҳатидан ҳам бошқа билимларга ажратилган дарслар миқдорига тенг бўлиши шарт.


169-модда - Таълимда тажрибий билимлар ва шу туркумга кирувчи математика билан сақофий билимлар ўртасидаги фарқ ҳисобга олиниши керак. Тажрибий ва шу туркумга кирувчи билимлар эҳтиёжга қараб ўрганилади, таълим босқичларининг бирортасига чеклаб қўйилмайди. Сақофий билимлар эса олий босқичдан олдинги (биринчи) босқичларда Ислом фикрлари ва ҳукмларига зид бўлмаган муайян сиёсатга қараб олинади. Аммо олий босқичда таълим сиёсати ва ғоясидан четга чиқмаслик шарти билан илм сифатида олинади.

 

200-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203